Легионерлари билан хайрлашган “Бухоро” ўз сафига 2 нафар футболчи қўшиб олди

Биласиз, 10 августдан эътиборан Ўзбекистонда 2020 йилги ёзги трансферлар ойнаси очилган.  Aйни пайтда жамоалар таркибида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Бухоро” клуби шарафини ҳимоя қилган 4 нафар легионер – Артём Барановский, Милован Капор, Жаба Липартия ҳамда Эдин Юнузович карантин бошланганидан сўнг клуб ихтиёрига қайтиб келишмади. Мазкур футболчилар билан икки томонлама келишган ҳолда “Бухоро” футбол клуби ўртадаги шартномаларни бекор қилди ва уларни ПФЛ рўйхатидан чиқарди.

Шуни инобатга олган ҳолда “Бухоро”ликларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга имкон берилди. Натижада клуб “Насаф” ҳимоячиси Илҳом Aлижоновни мавсум охирига қадар ижарага олди. Шунингдек, “Оқ-тепа” сафида тўп суриб келган Максимилиан Фомин билан ҳам йил сўнгига қадар мўлжалланган шартнома тузилди.

Ўқилган: 1570
Бухоро

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича