Гвардиола Месси билан учрашув бўйича келишиб олди. "Ман Сити" мураббийи ҳозир Барселонада

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳозир Барселона шаҳрида бўлиб турибди.

Marca нашрининг маълум қилишича, 49 ёшли мутахассис бошқа жамоага ўтишни истаётган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси билан учрашишга келишиб олган.

Аввалроқ аргентиналик футболчи "Манчестер Сити" клубида ўйнаш истаги борлиги ва "шаҳарликлар"нинг ҳужумчини бошқа клублар таклифини рад этишига ишониши айтилган эди.

Ўқилган: 1675
Лионель Месси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича