Клопп Мессининг "Ливерпуль"га ўтиши ҳақида: Имкониятсиз. АПЛ га буни керак деб ўйламайман

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига бўлган қизиқиш ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ким ҳам ўз жамоасида Мессини кўришни истамайди? Бироқ бу ерда имконият йўқ. Ростини айтсам, Лео ажойиб ўйинчи.

Табийки, у "Ман Сити"га ёрдам беради ва уларни мағлуб қилиш қийинлашади. АПЛ учун яхши бўлади, лекин мен лигага бундай кучайиш керак деб ҳисобламайман.

Месси ҳеч қачон бошқа чемпионатда ўйнамаган. Бу ерда бошқача футбол. Мен бунинг амалга ошишини кўрмоқчиман, бироқ бунинг амалга ошишига ишонмайман", - дейди мураббий.

Ўқилган: 754
Ливерпуль Лионель Месси Трансферлар Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича