Гвардиола "Манчестер Сити"да қолади. Унинг шартномаси 2022 йилгача узайтирилиши мумкин

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола фаолиятини манчестер жамоасида давом эттиради.

Манбанинг таъкидлашича, клуб мутахассис билан шартномани 2022 йилгача узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

49 ёшли испаниялик мутахассис «Манчестер Сити» клубини 2016 йилда қабул қилиб олган. Бунгача Гвардиола «Барселона» ва «Бавария» клубларини бошқарган.

«Манчестер Сити» клуби Гвардиола билан биргаликда икки карра Англия чемпионлигини икки маротаба (2017/2018, 2018/2019), Англия кубоги (2018/2019) ва Суперкубокни (2018, 2019) қўлга киритган. Мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

*****

Ўқилган: 1509
Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича