Ўзбекистон МТЖнинг навбатдаги йиғинига чақирув олган футболчилар рўйхати маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради.

Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга маҳаллий клублардан 26 нафар футболчини чақирди.

ФИФА сентябр ойидаги ФИФА кунларини 2022-йил январ ойига кўчирганлиги,  пандемия шароитида парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва бошқа чекловлар сабаб хорижий чемпионатларда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ушбу йиғинга жалб этилмади.

Йиғин доирасида Миллий терма жамоамиз Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Учрашув 3-сентябр куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Ўқилган: 1983
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича