"Валенсия" клуби футболчисида COVID-19 аниқланди

Мавсум олди тайёргарлик қилаётган «Валенсия» клуби ўйинчиларининг COVID-19 га топширган сўнгги тестларида бир нафар футболчида ушбу вирус борлиги аниқланган. Ушбу футболчи ва унинг яқинлари яккаланган, деб маълумот бермоқда клубнинг расмий сайти. Спортчининг фамилияси ошкор этилгани йўқ.

Ла Лига қоидаларига кўра жамоа оддий равишда тайёргарликни давом эттираверади. Улар режалаштирилган машғулотлар ва ўртоқлик ўйинларини ўтказишади. 28 август куни «Валенсия» клуби «Вильярреал» билан, кейинги куни эса «Леванте» билан куч синашади.

Примеронинг 2020/21 мавсум старти 12 сентябрь кунига режалаштирилган. Тақвим ташкилотчилар томонидан ҳали тақдим этилгани йўқ.

*****

Ўқилган: 1014
Валенсия Испания чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича