Мессининг нима сабабдан «Барселона» клубини тарк этиши маълум бўлди

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг нимас сабабдан жамоани тарк этиши сабабларидан бири маълум бўлди. Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, Месси каталония клубини янги бош мураббий Роналд Куман жамоа ҳужумчиси дўсти Луис Суаресга унинг хизматларидан фойдаланмаслигини маълум қилганидан кейин тарк этиш истагини билдирган.

Европа чемпионлар лигаси ярим финал «Бавария» жамоасидан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан кейин Месси ва Суарес Леонинг ўйида жамоанинг кейинги тақдири борасида муҳокама қилишган. Шунга қарамай, каталонияликлар футболчини 700 млн евродан кам бўлмаган маблағ эвазига қўйиб юбормоқчи эмас. Агар Месси жамоа билан бир томонлама шартномани бекор қилмоқчи бўлса, клуб у билан судлашишга ҳам тайёр.

Жорий мавсум Месси барча мусобақалар доирасида 44 та ўйинда иштирок этиб, 31 та гол ва 26 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ҳужумчи «Барселона» клубининг тарбияланувчиси саналади, клуб тарихидаги энг яхши тўпурар. Футболчи жамоа билан 4 маротаба ЕЧЛ кубогини қўлга киритган.

Ўқилган: 3496
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Луис Суарес Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича