Шота Арвеладзе: Дерби учун одатий бўлмаган натижа қайд этилди

"Пахтакор" бош мураббийи "Локомотив" билан дербидан кейин матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Дерби учун ноодатий ҳисоб бўлди. Бугунги ўйин "Бавария" - "Барселона" баҳсига ўхшаб кетди. Йигитлар учун хурсандман. Қийин даврдан ўтиб олдик. Яхши ўйнадик ва баҳсни назорат қилдик. Бешта алмаштириш амалга оширганда ўйин суръатини бирдек сақлаш қийин, лекин биз буни уддаладик. Захирадан тушган футболчилар ўзларини кўрсатишди. Уларнинг шундай яхши ишлаётганидан бахтиёрман. "Локомотив"га бундай қийин ҳолатдан тезроқ чиқиб олишларини тилайман.

Яқин орада терма жамоа йиғини бўлади. Умид қиламанки, бизнинг чемпионат ўйинлари ҳамда Чемпионлар Лигаси олдидан маъқул ҳолат топилади. Ўйинчилар терма жамоада ҳам ўйнашни хоҳлашади.

Натижа қандай бўлишидан қатъи назар мухлислар учун ўйнашда давом этамиз. Рақиб, мухлислар ҳамда ўз жамоангни ҳурмат қилиш лозим.

Ўқилган: 523
Локомотив Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича