Куман "Барселона" трансферлари устидан бошқарувни тўлиқ қўлга олди

"Барселона" клубининг янги бош мураббийи Роналд Куман клубнинг трансферлар сиёсати устидан назоратни тўлиқ қўлга киритди.

Ушбу мавзу Каталониянинг Diario Sport нашрининг бугунги сонининг биринчи варақасидан ўрин олган.

Манбанинг таъкидлашича, "Барселона" клуби раҳбарияти трансферлар бўйича барча қарорларни мураббийга топширган. Клуб мутахассис муҳим деб ҳисоблаган футболчиларни сотмайди ва унинг режасига кирмайдиган ўйинчиларни сотиб юборади.

Бундан олдинроқ, Куман телефон орқали жамоа ҳужумчиси Луис Суаресга ишонч билдирмаслигини маълум қилинган эди.

Ўқилган: 2057
Барселона Испания чемпионати Роналд Куман Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича