Феллер "Челси" клубининг Хавертц бўйича келишуви ҳақида: Бўлмаган гап

"Байер" клубининг спорт директори Руди Феллер "Челси" билан жамоа ярим ҳимоячиси Кай Хавертцнинг трансфери бўйича музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлагани йўқ.

"Бу ғирт ёлғон", - деб жавоб берган Феллер лондонликлар билан келишувга эришилгани ҳақидаги саволга.

Аввалроқ, "Челси" клуби "Байер" билан Хавертцнинг трансфери бўйича 80 млн евро + 20 млн евро борасида келишувга эришилгани айтилган эди.

Ўқилган: 1253
Байер Кай Хавертц Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича