Куман Суаресга телефон орқали унга ишонч билдирмаслигини маълум қилди. "Барса" у билан шартномани бекор қилади

"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес трансфер мавсумида жамоани тарк этади.

Каталониянинг RAC1 радиоси маълум қилишича, "Барса"нинг янги бош мураббийи Роналд Куман бугун тонгда футболчига қўнғироқ қилиб, кейинги мавсум унга ишонч билдирмаслигини маълум қилди.

Ўйинчи машғулотлар учун йиғиннинг бошланиш вақти ҳақида клубдан маълумот олмаган.

Яқин вақт ичида "Барселона" клуби ҳуқуқшунослари уругвайлик футболчининг вакиллари билан учрашади 2021 йилда якунига етадиган шартнома борасида муҳокама қилади.

Аввалги маълумотларга кўра, Суарес 2007 йилдан 2011 йилгача тўп сурган "Аякс" клубига қайтиши мумкин.

Ҳужумчи "Барселона" клубидан 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Июль ойининг бошида футболчи каталонияликлар сафидаги 195-ўйинини ўтказиб, клуб тарихидаги учинчи энг яхши тўпурар бўлишга эришди.

Ушбу мавсум Суарес Ла Лига доирасида 28 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

*****

Ўқилган: 2345
Барселона Испания чемпионати Луис Суарес Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича