"Пахтакор" Тошкентда "Локомотив" дарвозасига еттита гол урди, "Қўқон-1912" - "Андижон" учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилди

Coca Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган иккита ўйин ниҳоясига етди.

Уларнинг бирида "Қўқон-1912" ҳамда "Андижон" жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Унда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилишди.

Йосовичнинг 17-дақиқада урган голига Ҳасанов 64-дақиқада пенальтидан жавоб қайтарди. Мурод Холмуҳаммедов бўлса 90-дақиқада барибир жамоасининг ғалаба голини киритишга эришди.

Иккинчи беллашувда Тошкентнинг икки жамоаси майонга чиқди. "Пахтакор" футболчилари "Локомотив" дарвозасига жавобсиз еттита гол уришга муваффақ бўлдилар. Сергеев ва Дердиюклар дубль муаиллифига эришдилар. Черан, Ҳамдамов ва Машариповлар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Ушбу ғалаба Арвеладзе шогирдларига 3 очко тақдим этди ва "шерлар" мусобақа жадвалидаги ўринларини янаям мустаҳкалаб олишди.

Coca Cola Суперлигаси, 12-тур
"Пахтакор" - "Локомотив" 7:0
Голлар: Черан (11), Сергеев (12), Сергеев (28), Ҳамдамов (31), Дердиюк (47), Машарипов (50), Дердиюк (63)
"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев, 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.
"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Шаҳзод Шайманов, 7.Кахи Махарадзе, 8.Вадим Афонин, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 25.Жавоҳир Алижонов, 26.Дилшоджон Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Диёр Туропов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.

"Қўқон-1912" - "Андижон" 2:1
Голлар: Йосович (17), Холмуҳаммедов (90 пен) - Ҳасанов (64 пен)
“Қўқон-1912”: 1.Ботирали Эргашев, 3.Бобуржон Акбаров, 9.Суҳроб Бердиев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац, 91.Якуба Бамба.
"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 6.Бахтиёржон Қосимов, 7.Жамшид Ҳасанов, 9.Эммануэль Аривачукву, 10.Артём Литвяков, 11.Сирож Мелиев, 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Тимур Усмонов, 33.Дониёр Абдуманнопов.

Фото манбаси: "Локомотив" телеграм канали

Ўқилган: 900
Андижон Қўқон-1912 Локомотив Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича