Ўзбекистон футзал терма жамоаси Олмалиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади

Ўзбекистон футзал терма жамоаси қисқа танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиради.

Баходир Аҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз 4-18 сентябрь кунлари Олмалиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Мураббийлар штаби ушбу йиғинга 20 нафар футзалчини жалб этган.

Футзал терма жамоамиз ноябр ойида ўтадиган Осиё чемпионати “C” гуруҳида Баҳрайн, Хитой ва Индонезия вакиллари билан кураш олиб боради.  

Мазкур чемпионатда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Ўқилган: 276
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича