"Пахтакор" - "Локомотив": Превью

Жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. Шу сабабли охирги йилларда кескин руҳда ўтаётган дербида жамоалар бор имкониятларидан фойдаланишлари мумкин.

Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 32 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 18тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 6 марта "Локомотив" устун келган. Рақиб дарвозасига 65 гол урган "Шерлар" 31 тўп ўтказиб юборишган. 2006 йил ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа кузатилган. Ўшанда жамоамиз 7:1 ҳисобида муваффақиятга эришган. 2005 йилги беллашувда эса Анвар Солиев рақиб дарвозасига 5та тўп киритган! Ғалабалардан 5таси йирик натижа билан эришилган.

Ўз майдонимиздаги ўйинларда кўрсаткичлар шундай кўриниш олган: 10 ғалаба, 3тадан дуранг ва мағлубият. Голлар бўйича устунлик "Пахтакор" фойдасига - 39:19. Ўтган мавсумда ўз майдонимизда 3:1 ҳисобида зафар қучганмиз.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Анвар Солиев бўлиб, у "Локомотив" дарвозасини 10 марта ишғол қилган. Сервер Жепаров ҳисобида 5, Уче Ихеруоме, Станислав Андреев, Александр Гейнрих ҳисобида 4тадан гол бор. Рақибдан Марат Бикмаев 5 гол уришга эришган. Зайниддин Тожиев, Акмал Холматов ва Темурхўжа Абдухолиқов дербиларда ҳар икки жамоа учун тўп киритган футболчилар саналади.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув 24 август, душанба куни соат 18:30да "Локомотив" стадионида бошланади.

Ўқилган: 428
Локомотив Пахтакор Превью Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича