Месси Куман билан учрашувидан кейинги маълумотлар тарқалганидан жахли чиққан

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси шу ҳафта янги бош мураббий Роналд Куман билан учрашди.

Учрашувдан кейин Каталония радиоси суҳбат ҳақида маълумот тарқатди. Маълумотларга кўра, Месси Куманга каталония жамоасидан кетиш истаги борлигини айтган.

Аргентинанинг Clarin нашри тарқатган маълумотларга кўра, Месси маълумотларнинг тарқалиб кетганидан норози бўлган. Футболчи бу ерда ўзи томонидан айтилган гаплардан эмас, балки "Барселона" клубининг бошқарувидаги партиясига бўйсунувчи RAC1 радиосида тарқалганидан норози.

Ўқилган: 2716
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича