“Севилья” – Европа Лигаси кубоги соҳиби

Европа Лигаси финалидан ўрин олган “Севилья” – “Интер” учрашуви ўз якунига етди. Унда испанларнинг қўли баланд келди.

Аввалига “Интер” 5-дақиқада Ромелу Лукакунинг пеналтидан урган гол эвазига олдинга ўтиб олган бўлса, 12-дақиқада Люк де Йонг ҳисобни тенглаштирди.

33-дақиқада де Йонг испанларнинг иккинчи голини урди ва орадан кўп ўтмай Годин мувозанатни тиклади.

74-дақиқада Диего Карлос испанланга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа “Севилья” Европа Лигаси соҳибига айланди

Европа Лигаси, финал

Севилья Испания – Интер Италия 3:2 (2:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 5, пенальти Лукаку, 1:1 – 12 де Йонг, 2:1 – 33 де Йонг, 2:2 – 35 Годин, 3:2 – 74 Диего Карлос.

Севилья – Буну, Диего Карлос (Гудель, 86), Кунде, Навас, Регилон, Фернандо, Жордан, Окампос (Мунир, 71), Банега, Сусо (Васкес, 78), де Йонг (Эн-Несири, 85).

Интер – Ханданович, Янг, де Врей, Бастони, Д`Амброзио (Мозес, 78), Брозович, Гальярдини (Эриксен, 78), Барелла, Годин (Кандрева, 90), Мартинес (Санчес, 78), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Диего Карлос (4), Барелла (41), Банега (45), Бастони (55), Гальярдини (73).

Ўқилган: 1211
Европа Лигаси Интер Севилья

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича