Луис Фернандес: Неймар – Роналду ва Месси даражасидаги ўйинчи

"ПСЖ" клубининг собиқ бош мураббийи Луис Фернандес парижликлар ҳужумчиси Неймарнинг ўйинига бахо берди.

"Неймар "Олтин тўп" даражасида турган ўйинчи. Унинг ишга бўлган муносабати ажойиб.

Ҳар доим Неймарни севганман, у менга "Барселона" клубида Суарес билан ўйнаган пайтидан буён ёқади. Унинг ҳаракати, ўйин услуби ва техникасига бахо бериш учун имкониятим пайдо бўлган.

Менинг "ПСЖ" клубимда Роналдиньо ўйнар эди. Жамоадаги биринчи йилида у машғулотлар ва ўйинларда ажойиб бўлган. Иккинчи йилда эса уни умуман бошқа нарсалар қизиқтирган, бироқ сен бундай ўйинчига маҳлия бўлиб қоласан. Баъзида бундай футболчилардан нусҳа олишни истайсан бироқ иложи йўқ.

Неймарнинг техника нуқтаи назаридан қилаётган ишлари, шунчаки ажойиб. Биз Месси ва Криштиану Роналдуни кўрганмиз. Неймар ҳам шу даражадаги ўйинчи", - дейди Фернандес.

Ўқилган: 1878
Криштиану Роналду Лионель Месси Неймар ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича