Франциянинг уч клубида коронавирус аниқланди. Клублар мавсумни 22-23 августда бошлашади

Франция чемпионатида коронавирус тарқалиши давом этмоқда.

"Монако" клуби жамоа таркибида битта касалланиш ҳолати аниқлангани борасидаги баёнот билан чиқди. Ўйинчи яккаланган.

"Ницца" клуби ҳам жамоадаги иккита одам коронавирус билан касалланганини хабар берди.

"Анжер" клуби эса 19 ёшли ҳимоячиси Раян Аит-Нурида COVID-19 аниқланганини эълон қилди.

"Анжер" клуби Франция чемпионатининг 1-турида эртага, "Монако" ва "Ницца" – эртадан кейин тўп суради.

Аввалроқ коронавирус аниқланиши туфайли "Марсель" клубининг Франция чемпионати очилиш ўйини 16-17 сентябрь кунидан 21 август кунига кўчирилган эди.

Ўқилган: 383
Коронавирус Монако Ницца Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича