Яҳё Туре: Гвардиолани "Сити"га ЕЧЛ да ғалаба қозониш учун олиб келишган. Агар ишлар бошқача кетса, ниманидир ўзгартириш керак

"Манчестер Сити" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Яҳё Туре "шаҳарликлар"нинг ЕЧЛдан чиқиб кетганидан сўнг бош мураббий Гвардиоланинг фаолияти ҳақида гапириб ўтди.

"Мураббийни ушбу совринни ютиш учун таклиф қилишган.

 Чемпионлар лигасини катта трансферларсиз қўлга киритган "Ливерпуль" ва бошқа клубларни кўрганингда ҳайрон қоласан, бу қизиқ.

Гвардиолани клубга катта совринларни ютиш учун олиб келишган, бироқ ҳозир вазият "Ман Сити" истаганидек бўлмаяпти.

Ҳамма билади, Пеп ажойиб мураббий. Бироқ ишлар истаганингиздай кетмаса, ниманидир ўзгартириш керак бўлади. Кўрамиз", - дейди Туре.

*****

Ўқилган: 2413
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Яя Туре

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича