Арриго Сакки: Лукаку ва Лаутаро – дунёнинг энг яхши ҳужум жуфтликларидан бири

"Милан" клубининг собиқ мураббийи Арриго Сакки Европа лигаси финалига йўл олган "Интер" жамоаси ўйинига бахо берди.

"Мусобақадаги ғалаба жамоанинг ўзига бўлган ишончи яна ортади. Контенинг меҳнати кўриниб турибди.

Лаутаро Мартинес ярим финал ўйинида тинимсиз кураш олиб борди – ҳужум қилди, жанг қилди, пас берди, гол урди. Лукаку ўз голларини ишончли тарзда урди. Лукаку ва Лаутарони мен дунёнинг энг кучли ҳужум жуфтликларидан деб ҳисоблайман.

"Шахтер" жамоаси устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалаба финал олдидан ажойиб натижа. Ўйинчилар яхши формада ва кайфияти юқори.

"Севилья" клубига қарши ўйин жуда ҳам қийин бўлади, янада иҳчамроқ ўйнаш керак. Учрашувда прессинг ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

"Севилья" кўп сонли ҳориж жамоаси каби, яхши ҳужум қилади, ҳимояланади. Уларнинг ўйинига оғиб кетмаслик керак", - дейди Сакки.

Европа лигаси финали доирасида "Интер" клуби "Севилья"га қарши 21 август куни Кельн шаҳрида тўп суради.

Ўқилган: 1570
Европа Лигаси Интер Лаутаро Мартинес Ромелу Лукаку

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича