ПСЖ клуби “РБ Лейпциг”ни таслим этди ва ЕЧЛ финалига йўл олди

Чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган “РБ Лейпциг” – ПСЖ учрашуви ўз якунига етди.

Унда парижликлар йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди.

13-дақиқада Маркиньос ҳисобни очди. 42-дақиқада келиб Анхель Ди Мария парижликларнинг иккинчи голини урган бўлса, 56-дақиқада Бернат ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармай қолди ва Парижлик футболчила финалга йўл олишди.

Тухель шогирдлари финалда “Бавария” – “Лион” ўйини ғолиби билан куч синашади.

ЕЧЛ, ½ финал

РБ Лейпциг Германия – ПСЖ Франция 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 13 Маркиньос, 0:2 – 42 Ди Мария, 0:3 – 56 Бернат.

РБ Лейпциг – Гулачи, Анхелиньо, Упамекано, Мукиеле, Клостерманн (Орбан, 82), Лаймер (Хальстенберг, 62), Забитцер, Кампль (Адамс, 64), Ольмо (Шик, 46), Нкунку (Форсберг, 46), Поульсен.

ПСЖ – Рико, Бернат, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Паредес (Дракслер, 83), Эррера (Верратти, 83), Ди Мария (Сарабия, 87), Керер, Мбаппе (Шупо-Мотинг, 86), Неймар.

Огоҳлантиришлар: Кимпембе (45), Лаймер (61), Хальстенберг (79), Поульсен (79).

Ўқилган: 1351
Европа Чемпионлар лигаси ПСЖ РБ Лейпциг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича