Лаутаро Европа лигасининг шу ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлди

"Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Европа лигасида ҳафта футболчиси бўлди.

1/2 финал босқичида "Шахтер" клубига қарши ўйинда (5:0) аргентиналик футболчи иккита гол уриб битта голли узатмани амалга оширди.

Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга "нерадзуррилар" ҳужумчиси Ромелу Лукаку, "МЮ" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ва "Севилья" дарвозабони Яссин Буну даъвогарлик қилган эди.

Ўқилган: 966
Европа Лигаси Интер Лаутаро Мартинес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича