«Ливерпуль» клубида коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди

«Ливерпуль» клубида коронавирусга чалинганлар мавжуд деб, маълумот бермоқда Kronen Zeitung нашри.

Касалланиш ҳолати тест натижаларига кўра аниқланган. Унинг манбаси, яъни унинг футболчи ёки клуб ишчиси эканлиги ҳақида маълумот очиқлангани йўқ. Айни вақтда мерсисайдликлар мавсум олди йиғин билан Австрияда бўлиб турибди.

«Ливерпуль» клуби жорий мавсум Англия чемпионлигини қўлга киритди. Клопп шогирдлари 38 турда 99 очко жамғариб энг яқин таъқибчиси «Манчестер Сити» жамоасидан 18 очко ўзиб кетди.

*****

Ўқилган: 775
Англия чемпионати Коронавирус Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича