«Барселона» раҳбарияти Куман билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади

«Барселона» клубининг бош директори Оскар Грау Голландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

Грау Куман билан музокаралар олиб бориш учун Амстердамга бориб келган. Испанияга қайтганидан кейин Куман билан музокара олиб борганини маълум қилди.

«Ҳа, мен Куман билан суҳбатлашдим», - дейди Куман.

Аввалроқ Кике Сетьен бош мураббий лавозимидан бўшатиб юборилгани ҳақидаайтилган эди.

2019 йилнинг кузида Роналд Куманнинг Голландия футбол қўмитаси билан тузган шартномасида ўз лавозимини Евро-2020 дан кейин «Барселона»дан таклиф олмаса ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида бандини киритган.

Куман футболчилик фаолияти давомида «Барселона» клуби сафида 1989 йилдан 1995 йилгача тўп сурган. 1998 йилдан 2000 йилгача Каталония клуби мураббийлар штабида ишлаган.

Ўқилган: 1520
Барселона Испания чемпионати Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича