“Сурхон” - “Навбаҳор”. Превью

Coca Cola Суперлигасининг 10-тури доирасида “Навбаҳор” Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши майдонга тушади.   

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 26 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 5тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 18 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган), 3та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 73-20, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Сурхон” 18 очкони,  “Навбаҳор” эса 57 очкони қўлга киритган.

Превью расми. Сурхон Навбаҳорга

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 26та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.  

Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида ўтказиладиган мазкур баҳсда “Сурхон” номинал мезбон бўлганлиги  боис, мазкур клубларнинг  Сурхондарёда бўлиб ўтган баҳсларига тўхталадиган бўлсак, жамоалар Термизда ўзаро 13 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 5 тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 5 тасида наманганликлар зафар қучишган, яна 3та баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган.

“Сурхон” ўз майдонида ўтказилган ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” дарвозасини 16 марта ишғол этган бўлса, наманганликлар термизликлар дарвозасига  24та тўп киритишган.

Термизда ўтган йили бўлиб ўтган сўнгги баҳсда нурсиз дуранг, яъни 0:0 ҳисоби қайд этилганди.  

Андрей Канчельскис шогирдларининг 19 август кунги ўйинда ғалаба қозонишларини тилаб қоламиз.  

Барча учрашувлар қайдномаси:

28.03.1992          Сурхон – Навбаҳор  - 1:1
29.10.1992          Навбаҳор – Сурхон  -  +:-
13.04.1994          АСК – Навбаҳор  -       2:3
13.11.1994          Навбаҳор - АСК -        2:1
11.06.1995          Навбаҳор - АСК -        4:0
19.08.1995          АСК - Навбаҳор -        2:5
26.06.1996          Навбаҳор - АСК -        4:1
29.08.1996          АСК - Навбаҳор -        1:4
13.04.1997          Навбаҳор – Сурхон -   9:0
04.10.1997          Сурхон – Навбаҳор -   1:0
18.04.1998          Навбаҳор – Сурхон -   5:0
08.10.1998          Сурхон – Навбаҳор -   3:1
06.06.1999          Навбаҳор – Сурхон -   1:0
14.08.1999          Сурхон – Навбаҳор -   1:0
19.04.2000          Сурхон – Навбаҳор -   3:3
30.09.2000          Навбаҳор – Сурхон -   5:0
23.06.2001          Сурхон - Навбаҳор      0:3
31.07.2001          Навбаҳор - Сурхон      7:1
28.04.2002          Сурхон – Навбаҳор -   1:0
19.10.2002          Навбаҳор – Сурхон -   1:0
14.05.2003          Сурхон – Навбаҳор -   1:0
13.09.2003          Навбаҳор – Сурхон -   2:1
15.03.2004          Навбаҳор – Сурхон -   6:0
05.11.2004          Сурхон – Навбаҳор -   0:4
21.04.2019          “Навбаҳор” – “Сурхон” – 3:0
19.10.2019          “Сурхон” – “Навбаҳор” – 0:0.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Ўқилган: 1692
Навбаҳор Превью Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича