ПФЛ Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив" клубига трансферини суриштиришни талаб қилмоқда

Ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив" клубига трансфери тергов қилиниши мумкин.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон профессионал лигаси футболчининг "Локо"га трансфери юзасидан суриштирув олиб боришни талаб қилган.

Таъкидланишича, 18 ёшли ўйинчи Москва клубига эркин агент мақомида ўтган, унинг "Бунёдкор" клуби билан шартномаси трансфердан олдин бекор қилинган. Бироқ келишувнинг бекор қилингани ҳақидаги ҳужжатлари лигага етиб келмаган ва у ҳали ҳам расмий равишда Ўзбекистон лигаси футболчиси бўлиб турибди.

Давлат активлари бошқармаси агентлиги "Бунёдкор" клубига Жалолиддиновнинг трансфери бўйича юборган иккита сўровномаси рад жавоби билан қайтган.

Маълумотларга кўра, "Локомотив" клуби трансфер учун тахминан бир миллион евро тўлаган.

Ўқилган: 2645
Бунёдкор Локомотив Москва Россия чемпионати Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича