Тиаго "Ливерпуль" билан 4 йиллик шартнома бўйича келишиб олди

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара "Ливерпуль"га ўтиш учун яқин турибди.

Англия клуби ўйинчи билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Ҳатто Тиаго "Бавария"даги айрим шерикларига Англияда уй топганини маълум қилди.

"Ливерпуль" ва "Бавария" клублари ушбу келишувни якунлаш устида ишламоқда. Аввалроқ Мюнхен клуби ўйинчи учун 30-40 млн евро олишни истаётгани маълум қилинган эди.

Тиагонинг "Бавария" клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

2019/20 мавсум испаниялик футболчи Бундеслигада 24 та ўйин ўтказиб 3 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 575
Бавария Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича