"Байер" бош директори Хавертцнинг клубни тарк этиш истаги борлигини тасдиқлади

"Байер" бош директори Фернандо Карро, клубнинг Кай Хавертц трансфери бўйича музокараларга тайёрланаётганини маълум қилди.

"Бошида музокаралар Европа лигасида юришимиз якунланганидан кейин бошланишини тушуниш мумкин эди. Кай эса кейинги қадамни қўйишга қарор қилди. Айни дамда мен яқин вақт ичида нима бўлишини айта олмайман", - дейди Карро.

21 ёшли германиялик футболчига асосий даъвогар "Челси" клуби бўлиб турибди.

Ўқилган: 4071
Байер Германия чемпионати Кай Хавертц Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича