“Бунёдкор”нинг икки расмий вакилига нисбатан чора кўрилди

Coca Cola Суперлига 9-туридаги қолдирилган “Бухоро” – “Бунёдкор” (1:1) учрашувида “Бунёдкор” клубининг икки расмий вакилига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

“Бунёдкор” футбол клуби мураббийи Марат Мифтахуддинов PZR тестини топширмасдан жамоа билан бир автобусда ҳаракатлангани аниқланиб, COVID-19 пандемияси даврида Мусобақалар ва машғулотларни ташкил этиш Регламентининг 2.2.1 ва 3.2.1 бандларини бузани учун Марат Мифтахутдинов икки учрашувга четлаштирилди.  

“Бунёдкор” футбол клуби массажчиси Родион Саричев PZR тестини топширмасдан жамоа билан бир автобусда ҳаракатлангани, рухсат берилмаган бўлса-да, футболчиларнинг кийим алмаштириш хонасига киргани, омма олдида ўзини тутиш қоидаларига риоя қилмагани аниқланиб, бу билан COVID-19 пандемияси даврида Мусобақалар ва машғулотларни ташкил этиш Регламентининг 3.2.1-банди ҳамда Интизом кодексининг 5.6 банди талабларини бузани учун Родион Саричев уч ўйинга четлаштирилди.

Ўқилган: 1864
Бунёдкор Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича