"Бавария" - ЕЧЛ чорак финалида 8 та гол урган илк жамоа

"Бавария" клуби Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб (8:2), ярим финалга йўл олди.

Шу тариқа, мюнхенликлар ЕЧЛ чорак финалида 8 та гол урган илк жамоага айланди. Бунга қадар мусобақа тарихида чорак финалларда бу қадар кўп гол бўлмаганди.

"Бавария" кейинги босқичда "Ман Сити" - "Лион" ўйини ғолиби билан ўйнайди.

Ўқилган: 412
Бавария Европа Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича