"Бавария" клуби ЕЧЛ чорак финалида "Барселона"ни енгди (8:2).
Унда мюнхенликлар клубининг голларидан бирига Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Бу польшалик футболчи учун "Бавария" сафида ЕЧЛдаги 50-гол бўлди. Бунинг учун ҳужумчи 60 та ўйин сарфлади.
Роберт 50 голлик довонга энг тез етиш бўйича фақат Криштиану Роналдудан ортда қолди. Криш "Реал"даги 50 ЕЧЛ ўйинида 50 та гол урганди.
*****
Левандовски "Бавария" сафида ЕЧЛдаги юбилей голини урди
Ўқилган: 1222