Тиаго "Барселона" билан 8:2 ҳақида: "Бавария" ҳали ҳеч нарса ютгани йўқ

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара ЕЧЛ доирасида "Барселона" (8:2) жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундай вазият бизга кўпроқ ишонч бағишлайди, бундан ташқари "Барса" каби жамоадан кейин. Биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Ушбу ўйин биз учун ярим финал йўлидаги финал эди.

Мавсум аввалида бизнинг натижалар турли туман эди. Флик билан ўз футболимизни топиб қаднай ўйнашимизни аниқ тасаввур қиламиз.

Ярим финалда ҳеч кимни танлай олмаймиз. Биз шунчаки финалга чиқишни истаймиз.

Ўзим олдин ўйнаган жамоам ва дўстларимга ҳурмат келтирган ҳолда, уларнинг буюк жамоа эканлигини ва вазиятни ўнглашига ишонаман", - дейди Тиаго.

Ўқилган: 862
Бавария Барселона Европа Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича