Жамшид Саидов: Футболчиларга раҳмат!

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Бухоро» - «Бунёдкор» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Жамшид Саидов иштирок этди.

- Аввало йигитларга миннатдорчилик билдираман! Футболчилар ўзларига берилган вазифани тўлиқ бажаришди. Бугун ёш ўйинчиларнинг хизматидан фойдаландик. Айримлар дебютини нишонлади. Шундай бўлса-да натижа биз учун кўнгилдагидек бўлди.

Кўплаб футболчиларимиз коронавирусга чалингани учун ўйинга тайёргарлик кўришга вақтимиз кам бўлган эди. Лекин қисқа вақт ичида учрашувга муносиб тайёргарлик кўра олдик. Натижасини кўриб турибсиз.

Ўқилган: 426
Бухоро Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича