Виллиан нима сабабдан "Арсенал" клубига ўтганини айтди

"Арсенал" клуби ҳужумчиси Виллиан ўзининг эркин агент мақомида "Челси"га ўтганини изоҳлаб берди.

"Мен "Арсенал" сафига дунёнинг катта клубларидан бири бўлгани учун ўтишга қарор қилдим. Уларда Микель Артета билан янги лойиҳа йўлга қўйилган. Ўйлашимча, ушбу клуб яна ўзини кўрсатади. Мен ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлишни истайман, "Арсенал" оиласида бўлиш – ажойиб. Мен жуда хурсандман.

Мен бу ерда соврин ютиш учун келдим. Клуб бунга ҳақли ва биз бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз лозим", - дейди Виллиан.

Бразилия терма жамоасига 2011 йилдан буён чақириб келинган. Жорий мавсум футболчи АПЛнинг 36 та ўйинида иштирок этиб, 9 та гол ва 7 та голли узатма амалга оширишга эришди.

Ўқилган: 950
Англия чемпионати Арсенал Виллиан Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича