
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Ривалдо ЕЧЛ 1/4 финал "Барселона" - "Бавария" учрашуви ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Лотар Маттеус яқинда Мессининг энг яхши ўйинчи сифатида ўринбосари – Роберт Левандовски билан учрашади, деган эди.
Левандовски жуда ҳам ажойиб формада, унда 2020 йилда дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун ҳамма нарса бор. Лекин у бундан олдин ҳозирги энг яхши ўйинчини мағлуб этиши керак. Жума куни бу икки футболчи ўзини қандай кўрсатишини томоша қилиш қизиқ бўлади.
Яхши биламизки, Месси ўзини катта ўйинларда яхши кўрсатади ва керак бўлса ўз ўйини даражасини ошира олади.Левандовски ушбу мавсум 50 тадан кўп гол уришга эришди ва ярим финалга чиқиш учун ҳаракат қилади.
Бу икки юлдуздан қайси бири кейинги босқичга чиқса, ўша ўзини 2020 йилнинг энг футболчисиман дея олади", - дейди Ривалдо.
Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.