«Манчестер Сити» клуби Калиду Кулибали учун 63 млн евро таклиф қилди

«Манчестер Сити» клуби «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибалини сотиб олиб борасида илк қадамни қўйди.

Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» 29 ёшли сенегаллик футболчи учун 63 млн евро миқдорида таклиф юборган. Италия клуби Калиду билан хайрлашишга тайёр, бироқ унинг учун бир неча миллион кўпроқ таклиф тушиши лозим бўлади.

Аввалги тарқатилган маълумотларда Кулибали билан «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «ПСЖ» ва бошқа клублар томонидан қизиқиш бўлгани айтилган эди.

Калиду «Наполи» клуби сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. 2019/20 мавсумда ҳимоячи Италия А Сериянинг 25 та ўйинида иштирок этган. Неаполь жамоаси мусобақа жадвалида еттинчи поғонани эгаллаб, бир неча йиллардан кейин илк маротаба миллий чемпионат орқали ЕЧЛга чиқа олмади.

Ўқилган: 410
Калиду Кулибали Манчестер Сити Наполи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича