Марсело Бьелса “Лидс”га ҳеч қанақа маросимларсиз ташриф буюрди. Янги футболчилар сотиб олиш бўйича ҳеч қанақа талаблар бўлмади, биринчи рақамли футболкада исми ёзилган таништирув маросими ҳам бўлмади. “Лидс”даги фаолиятининг илк ҳафтасида шогирдларига ахлатларни тозалашни буюрди. У бошқача.

Ҳозир “Лидс” АПЛда. Келинг, ўзига хос мураббий билан АПЛда нималар ўзгариши ҳақида суҳбатлашамиз.

Челак устида ўтириш

Журналист Гилем Балагенинг таъкидлашича аргентиналик мураббийнинг челак устида ўтиришни яхши кўриши ва музлатгичдан кўп нарса олиши унинг белидаги сурункали оғриғи билан боғлиқ.

Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Кимдир майдон четида югурса, кимдир ўз ўрнида хотиржам ўтиради. Марсело Бьелса ўз ёнида турган бирор нарсага ўтириб ўйинни кузатишни яхши кўради. Бу баъзан нохуш вазиятларни ҳам келтириб чиқаради. Бир сафар кичкина музлатгич устига мураббийлар штаби аъзоси қайноқ кофени қўйиб қўяди. Бьелса эса бу музлатгич устига ўтириб олади.

Фрэнк Лэмпард билан рақобат

Ҳамма Марсело Бьелса “Дерби” мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг тактикаларини ўрганиш мақсадида жосус юборганини билади. Шундан сўнг мураббий рақибининг ҳамма ожиз томонини билишини журналистларга айтган эди. Шундай бўлса ҳам “Дерби” рақиби устидан ғалаба қозонганди. Ўша воқеадан бери иккала мураббий ўртасида рақобат пайдо бўлган.

“Мен унга кечирим сўраб қўнғироқ қилмадим. У бизга Fair Play қоидаларини бузганимизни айтди. Мен эса жавоб беришга хижолат бўлдим” – дейди Бьелса.

Англиялик мутахассис ҳам жим ўтиргани йўқ. Жамоаси ўз дарвозасига гол урганидан сўнг аргентиналик мураббийга Fair Play соврини топширилди. Лэмпард эса: “Бундай вазият учун соврин бериш? Менимча улар ҳазиллашишди…” – дея истеҳзо билан гапирди.

Батафсил ўқиш учун ссилкаа босинг