"Ливерпуль" клуби Тиаго бўйича "Бавария" билан музокараларга киришди

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара "Ливерпуль" жамоасига ўтиши мумкин.

Клублар орасида биринчи расмий алоқа юзага келган, деб маълумот бермоқда Bild нашри.

"Ливерпуль" клуби "Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич билан суҳбатлашган. Таъкидланишича, Тиаго ва "Ливерпуль" клуби ўртасида келишувга эришилган. "Бавария" ўз ўйинчиси учун 30 млндан 40 млн еврогача маблағ олмоқчи.

Тиагонинг амалдаги шартномаси Мюнхен клуби билан 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

2019/20 мавсумда Алькантара "Бавария" жамоаси сафида 24 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 219
Бавария Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича