ЎФА ва ҳудудий футбол ассоциациялари мутахассислари иштирокида онлайн видеконференция ташкил этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари томонидан ҳудудий футбол ассоциациялари маъсул мутахассислари иштирокида онлайн видеконференция ташкил этилди.

Карантин талаблари юмшатилиши билан ҳудудий футбол ассоциациялари томонидан болалар ва ўсмирлар футбол мусобақаларини санитария қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказиш масалалари видеоконференция кун тартибидан ўрин олди.

Шунингдек, ҳудудлардаги футбол маҳорат мактабларига қабул жараёнини тўғри ташкил этиш ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ишлари, болалар футболини жойларда ривожлантириш бўйича келгуси режалар кенг муҳокама этилди.

Конференция якунида ҳудудий футбол ассоциациялари мутахасисларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

Эртага ҳудудий футбол ассоциацияларининг матбуот ва маркетинг хизматлари мутахасислари билан видеоконференция бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўқилган: 199
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича