Бу кун тарихда». Бир йил олдин Тошкентдаги Жаҳон чемпионати якунланган эди

2019 йил август ойида Тошкентда кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етган эди. Ўзбекистонлик таэквондочилар ушбу мусобақада битта бронза (Муҳаммадамин Алиев) ва битта олтин (Зафарбек Каримов) медалини қўлга киритишган эди.

Ушбу жаҳон чемпионати доирасида Тошкентда йирик флешмоб ҳам ташкил этилди. Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунг Вон Чой юртимизга ташриф буюриб мусобақа очилиш маросими ҳамда флешмобда иштирок этди.

Ушбу ролик орқали Жаҳон чемпионатига кўрилган тайёргарликлар, унинг очилиш маросими, иштирокчиларга яратилган шароитлар, мусобақанинг ҳаяжонли лаҳзалари ҳамда таэквондо тарихидаги энг йирик флэшмобни ҳис қилиш мумкин бўлади.

Ўқилган: 228
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича