“ПСЖ” ажойиб камбэк қайд этиб “Аталанта”ни енгди ва ЕЧЛ ярим финалига чиқди

Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Аталанта” – “ПСЖ” учрашуви ўз якунига етди. Унда парижликлар иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Пашалич “Аталанта”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Парижликлар бунга сўнгги дақиқалардаги иккита гол билан жавоб беришди.

90-дақиқада Маркиньос ҳисобни тенглаган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Шупо-Мотинг иккинчи голни урди

Шу тариқа “ПСЖ” ярим финалга чиқди.

ЕЧЛ, чорак финал

Аталанта Италия – ПСЖ Франция 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 26 Пашалич, 1:1 – 90 Маркиньос, 1:2 – 90+3 Шупо-Мотинг.

Аталанта – Спортьелло, Гозенс (Кастань, 82), Толои, Кальдара, Хатебур, Гомес (Малиновский, 59), де Рон, Пашалич (Муриэль, 70), Фройлер, Гимшити (Паломино, 60), Сапата (Да Рива, 82).

ПСЖ – Навас (Рико, 79), Керер, Маркиньос, Тиаго Силва, Бернат, Гуйе (Паредес, 72), Эррера (Дракслер, 72), Сарабия (Мбаппе, 60), Кимпембе, Неймар, Икарди (Шупо-Мотинг, 79).

Огоҳлантиришлар: Гимшити (37), Фройлер (45), де Рон (50), Сапата (53), Бернат (54), Эррера (57), Толои (67), Паредес (75), Паломино (85).

Ўқилган: 571
Аталанта Европа Чемпионлар лигаси ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича