Россия футбол қўмитаси "Спартак" дарвозасига белгиланган иккинчи пенальтини хато деб топди

Россия футбол қўмитасининг эксперт ҳакамлар комиссияси Россия чемпионатининг 1-тур "Спартак" ва "Сочи" ўртасилаги ўйинда бўлган баҳсли вазиятни кўриб чиқди.

Учрашувнинг бош ҳаками Василий Казарцевнинг 88-дақиқада белгиланган пенальти хато деб топилган. "Спартак" ҳимоячиси Самюэль Жиго ва "Сочи" футболчиси Анатолий Немченко ўртасидаги тўқнашув ўйинда бўладиган вазият деб бахоланган.

Шу билан бирга 14-дақиқада белгиланган пенальти тўғри деб топилган. Комиссиянинг фикрига кўра, "Спартак" ҳимоячиси Павел Маслов рақиб жамоа футболчиси Кирил Заикога тўпга етиб боргунча ҳам кураш олиб борган.

Ўқилган: 529
Россия чемпионати Спартак Москва Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича