Коке: "Ливерпуль" клуби устидан қозонилган ғалаба бизга яхши таъсир қилди. Икки марта Европа ва АПЛ чемпионини ютиш осон эмас

"Атлетико" клуби сардори Коке чемпионлар лигаси плей-офф босқичи олдидин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз ЕЧЛ ғолиблиги учун учта ўйин қолганини биламиз. Олдинги ғолибни мусобақадан чиқариб юбордик ва бу бизнинг руҳий ҳолатимизга яхши таъсир қилмоқда. Бироқ шу билан бирга бу осон иш эмаслигини ва ҳеч ким шунчаки таслим бўлмаслигини тушуниш керак.

Биз карантиндан кейинги ўйинимизни кўрсатишда давом эттиришимиз керак. Жамоа кучли. Улар мавсум олдида қўйилган яъни чемпионлар лигасига йўлланмани киритиш мақсадни уддалашди. Танаффусдан олдин биз олтинчи эдик, кейин эса учинчи ўринга чиқиб олдик.

- "Энфилд"даги ғалаба мавсумни ўзгартирган вазият бўлдими?

- Ўйлашимча, ушбу ўйин охир оқибат барчамиз учун энг зўр ўйин бўлди. Жавобгарликни қабул қилиб, бир жамоа ва тўғри тайёргарлик билан катта ишларга қодир эканлигимизни англадик. Англия ва Европанинг амалдаги чемпионини икки ўйинда ҳам мағлуб қилиш осон иш эмас.

- Сиз бутун фаолиятингизни "Атлетико"да ўтказишни тасаввур қила оласизми?

- Ажойиб иш бўлган бўлар эди. Охир оқибат бу мег учун жиддий масала бўлади. Бу ерда фаолиятимни якунлаш менинг олти ёшимдаги орзуим ҳисобланади.

Футболнинг қанақа эканлгини яхши биламиз. Агар ҳозирги даражамда бўлмасам бошқа имкониятларни излашга тўғри келади. Асосий мақсадларимдан бири – фаолиятимни шу ерда якунлашлиги рост, - дейди ярим ҳимоячи.

*****

Ўқилган: 511
Атлетико М Европа Чемпионлар лигаси Коке Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича