Тонали Европа лигаси якунланганидан кейин "Интер" клубига ўтади

"Брешия" клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тонали катта эҳтимол билан фаолиятини "Интер"да давом эттиради.

Ҳозир ўйинчи таътилда, лекин у ўз келажаги борасида бир қарорга келиб бўлган. Маълумотларга кўра, футболчи Милан клубига ўтишни қарор қилган ва ўз агентидан келишувни расмийлаштиришни сўраган.

Таъкидланишича, трансфер Европа лигаси якунланганидан кейин расмийлаштирилади.

Тоналининг "Брешия" клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача амал қилиб, йилига 3,5 млн евро бонуслар билан бирга олади.

*****

Ўқилган: 352
Брешия Европа Лигаси Интер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича