
"Бавария" клубининг собиқ ўйинчиси Элбер мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ҳозир Мессидан Леви кучлироқ!
Менга Лионель Мессининг ўйин услуби ёқади, у сўнгги ўн йилликнинг топ даражадаги ўйинчиси. Даҳо!
Бироқ ушбу мавсум Левандовскига етишнинг иложи йўқ. У ҳамма нарса қилишга қодир. Роберт ажойиб мавсум ўтказмоқда", - дейди Элбер.
"Бавария" клуби ЕЧЛ 1/4 финал "Барселона" жамоасига қарши ўйнайди. Ўйин 14 август куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.