ОАВ ходимлари диққатига

Пандемия туфайли орада юзага келган танаффусдан кейин Coca Cola Суперлигаси баҳслари 14 август куни қайта бошланиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Санитария талаблари ва айни кунларда давом этаётган карантин чекловлари, шунингдек ўйинларнинг марказлашган тизимда ўтказилишини инобатга олиб, ўйинларга киритиладиган ОАВ рўйхати ҳам ЎзПФЛ томонидан марказлашган ҳолда шакллантирилади.

Шуни қўшимча қилиш лозим, ўйинларнинг марказлашган ҳолда ўтказилиши мезбон клублар медиа хизматларининг ишини бироз қийинлаштиради. Шу боис, ўйинларга киришни истаган ОАВ ходимлари билан ишлаш, учрашувлар пайтида медиа жараёнларни ташкил этиш ишлари ЎзПФЛ матбуот хизмати ҳамда клублар матбуот хизматлари билан биргаликда амалга оширилади.

Шуларни инобатга олиб, учрашувларга ташриф буюришни истаган ОАВ вакиллари ЎзПФЛ расмий электрон манзилига (uzpflmedia@gmail.com) 14 август соат 12:00га қадар хабар беришлари сўралади.

Ушбу муддат ичида хабаронома бермаган ОАВ вакиллари марказлаштирилган тизимда ўтаётган ўйинларга ташриф буюра олмайдилар.

Ўқилган: 430
Коронавирус Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича