"Реал" клуби муддатидан олдин Эдегорни ижарадан чақириб олади. Зидан унинг ўйинидан ҳайратда

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор катта эҳтимол билан кейинги мавсумни Мадридда ўтказади.

Мадрид клуби муддатидан аввал норвегиялик футболчини "Реал Сосьедад" даги икки йиллик ижарасидан қайтариб олишни қарор қилди, деб маълумот бермоқда As нашри.

Ижаранинг муддатидан аввал тугатишни 21 ёшли футболчининг ўйинидан мамнун бўлган "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан сўраган.

Эдегорнинг ўзи бошида яна бир мавсум ижарада қолишни истаган эди, бироқ Зидан билан суҳбатдан кейин ўз фикрини ўзгартирди, чунки мутахассис унга асосий таркибда кураш олиб боришга тайёр эканлигини билдирган.

Ўтган мавсумда футболчи 31 та ўйинда иштирок этиб 4 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 566
Мартин Эдегор Реал Мадрид Реал Сосьедад Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича