ЎзПФЛ Комиссияси Ig G тестларини ўтказишда давом этмоқда

Хабарингиз бор, ЎзПФЛ Комиссияси Coca Cola Суперлиганинг Тошкентда ўтадиган марказлаштирилган турларига жалб этилган персоналларни рўйхат бўйича текширувдан ўтказмоқда.

Комиссия аъзолари дам олиш кунларида “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 25 нафардан футболчисини Ig G тестидан ўтказган эди. Кеча ва бугун “Бухоро” ёшлар таркибининг 17 нафар аъзоси ҳам мазкур тестни топширди. Унга кўра, бухороликларнинг яна 9 нафари вирусни аллақачон ўз танасидан ўтказиб бўлгани маълум бўлди. Шу тариқа “Бухоро” сафида аллақачон антитаначалар шаклланган футболчилар сони – 20 нафарни ташкил этмоқда.

Комиссия Ig G тести натижаси мусбат чиққан футболчиларнинг барчасини функционал ҳолатини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказиб бормоқда. Aйни вақтда бундай ўйинчиларда футбол учрашувларини давом эттириш билан боғлиқ муаммолар учраганича йўқ.

Бугун, шунингдек, AГМК, “Қўқон-1912” ҳамда “Насаф” клублари вакиллари Ig G тестидан ўтказилмоқда. Ҳозирга қадар AГМК ёшлар таркибининг 25 нафари тест топшириб бўлди. Уларнинг 10 нафарида натижалар мусбат чиқди. Эндиликда улар функционал ҳолатини аниқлаш бўйича кўрикдан ҳам ўтишади.

Ўқилган: 250
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича