Лукаку Европа Лигасида рекорд ўрнатди

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку Европа Лигаси чорак финалида “Байер”га қарши ўйинда гол урди.

Шу тариқа белгиялик футболчи мусобақанинг кетма-кет 9-ўйинида гол уришга эришди. Бу Европа Лигаси рекорди ҳисобланади.

Шунингдек, футболчи “Интер” сафида кетма-кет 6 ўйиндан бери Еврокубокларда гол уряпти. Бу клуб тарихида илк бор кузатилди.

Ўқилган: 423
Европа Лигаси Интер Ромелу Лукаку

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича