Европа Лигаси. “Манчестер Юнайтед” қўшимча бўлимларда “Копенгаген”ни енгди ва ярим финалга чиқди

Европа Лигаси чорак финалидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Копенгаген” учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг асосий вақтида нурсиз дуранг қайд этилди. Қўшимча бўлимларда Бруну Фернандеш пеналтидан гол уриб, “МЮ”га ғалаба олиб келди.

Шу тариқа “МЮ” мусобақа ярим финалига йўлланма олди.

Европа Лигаси, ¼ финал

Манчестер Юнайтед Англия – Копенгаген Дания 1:0 (0:0, 0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 95, пенальти Бруну Фернандеш.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи (Линделеф, 71), Уан-Биссака, Магуайр, Уильямс, Погба, Бруну Фернандеш, Фред (Матич, 70), Марсьяль (Мактомини, 120), Гринвуд (Мата, 90), Рэшфорд (Лингард, 113).

Копенгаген – Юнссон, Бойлесен (Бенгтссон, 15), Нельссон, Варела (Бартолец, 105), Бьелланд, Пеп Мас (Овьедо, 58), Стаге (Мудражия, 105), Зека, Фальк (Вик, 111), Винд, Дарамю (Кауфманн, 57).

Огоҳлантиришлар: Магуайр (62), Байи (63), Кауфманн (75), Стаге (77), Зека (105).

Ўқилган: 652
Европа Лигаси Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича